Қизчаларини қийнаб видеога олган аёлдан болалари олиб қўйилди

Улашиш:

Вояга етмаган фарзандларини урган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ж.Сагдуллаев маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳолат жорий йил 14 июль куни Каттақўрғон тумани «Баландравот» МФЙга қарашли Туйнак қишлоғида содир бўлган.

Айни дамда Россия Федерациясида бўлган турмуш ўртоғи билан телефон орқали мулоқотда юзага келган келишмовчилик сабабли 1996 йилда туғилган З.Ш. икки нафар вояга етмаган фарзандларини уриб, ҳолатни тасвирга олиб турмуш ўртоғига юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши. Улар онасидан олиниб, қариндошлари қарамоғига берилган. Ҳолат мутасаддилар назоратига олинган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.