Ўзбекистонликлар лифтда вафот этган почтачи аёлнинг оиласи учун 87.3 миллион сўмдан ортиқ маблағ тўплашган

Улашиш:

Лифтда жон берган почтачи аёлнинг фожеаси бутун Ўзбекистонни ларзага солди. Давлат идоралари айбни бир-бировларига солиб, фожеага   токни ўчирган энергетикларми ёки носоз лифтнинг ишлашига йўл қўйган назоратчилар сабабчи бўлганини аниқлаш билан овора бўлаётган бир пайтда ўзбекистонликлар чин юракдан марҳуманинг оиласига ёрдам беришмоқда. Aйни пайтда 87.3 миллион сўмдан ортиқ пул тўпланган.

Маблағ тўплашни блогер ва таниқли жамоат арбоби Ислом Капарзо ташкил қилмоқда. Марҳуманинг 6 ёшли қизи қолиб, бувисининг қарамоғида яшаяпти. Оила жуда оддий, шунинг учун ҳар қандай ёрдам уларга катта кўмак бўлади.

Капарзонинг таъкидлашича,   пул тўплаш шанба куни, яъни 5 августга қадар давом этади. Шу муддатгача ёрдам бериш имконияти мавжуд. Пулларни қуйидаги картага   кўчириш мумкин: 8600200440396789 (Burtseva Lidiya)

Эслатиб ўтамизки, Бош почтамтда почтачи бўлиб ишлаган Ольга 24 июль куни манзилларга хат юбориш учун борган ва йўқолган. Бир неча кунлик қидирувдан сўнг унинг жасади янги бинолардан бирининг лифтида топилган.

Маълум бўлишича, лифт энг юқори қаватда қолиб кетган. Уйда одам кўп яшамаганлиги сабабли, лифтнинг бузилганига ҳеч ким эътибор бермаган ва аёл ичкарида қолган. У 27 июлдан 28 июлга ўтар кечаси топилган.

Дастлабки тиббий хулосага кўра, марҳуманинг ўлимига юракнинг ишемик касаллиги, ўткир юрак-қон томир ва нафас олиш етишмовчилиги сабаб бўлган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.