Ёз фаслидаги камёб кўриниш. Германияда дўл ёғди

Улашиш:

Жорий йилнинг 4 август куни тунда Германия жанубидаги Ройтлинген шаҳрида бўрон ва кучли дўл ёғиши натижасида шаҳарда ёз учун ноодатий кўриниш юзага келди.

Айрим ҳудудларда ердаги дўл қопламасининг қалинлиги 30 сантиметрга етган. Шаҳар ҳокимияти кўчаларни қордан тозалаш учун махсус техникалардан фойдаланишга мажбур бўлган.

Автотураргоҳлар, ертўлалар ва турар-жой бинолари сув остида қолган. Кўчаларни тозалаш учун 290 га яқин шаҳар хўжалиги ходимлари чиққан.

Маълумотларга кўра, дўлнинг диаметри 1,8 сантиметр етган. Ройтлинген шаҳрида охирги марта бундай миқдордаги ёғингарчилик тахминан 10 йил олдин бўлган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.