Эронда ҳижоб ўрамаса, ҳибсга олинмайдиган аёллар синфи маълум қилинди

Улашиш:

Эрон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 18 ёшга тўлмаган ҳижоб ўрамаган қизларни ушлаб, полиция бўлимига олиб бормайди. Бу ҳақда Эрон парламенти спикери Муҳаммад Бағир Ғолибаф хабар берди.

“Қонун лойиҳасининг ҳижобга оид моддаларида 18 ёшга тўлмаган аёлни ҳатто чақириб, полиция бўлимига олиб кетиб ҳам бўлмайди. Қонун бузилган тақдирда улар полиция бўлимига олиб кетилиши бутунлай ёлғон”, — дейди Ғолибаф.

Эрон жиноят кодексига кўра, рўмол ўрамаган аёллар жарима ва 10 кундан 2 ойгача қамоқ жазосига тортилади.

Шунингдек, давлат хизматидан бўшатиш, чет элга чиқишни чеклаш, мулкни мусодара қилиш каби маъмурий чоралар ҳам қўлланилиши мумкин.

Ҳижоб кийишни рад этишга ундаш каби жиддий қонунбузарликлар учун узоқ муддатли қамоқ жазоси — 1 йилдан 10 йилгача белгиланиши мумкин.


Ҳижобсиз аёллар “ақлли камералар” ёрдамида топилади

Апрель ойи бошида Эрон полицияси жамоат жойларига “ақлли камералар” ўрнатишни бошлагани маълум бўлди. Reuters хабарига кўра, бундай қурилмалар Эрон полициясига боши очиқ аёлларни аниқлаш имконини беради. Шундан сўнг “қоидабузарларга бунинг оқибати ҳақида огоҳлантирувчи матнли хабарлар” келади. Эроннинг “Мизан” суд ахборот агентлиги хабарига кўра, бу ҳаракатлар “ҳижоб қонунига қаршилик кўрсатишнинг олдини олишга” қаратилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.