Давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир.
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг 26.05.2023 йилдаги «В-А» МЧЖдан Республика бюджетига 134,7 млн. сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Ғаллаорол туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочилари томонидан ижро иши қўзғатилиб, нусхаси томонларга юборилган.
Қарздорнинг барча мол-мулкларига тақиқ ўрнатилиб, ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан 134,7 млн. сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро иши амалда тамомланди.