Жиззах вилояти солиқ бошқармасининг солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки хисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича «Жиззах парранда парвариш» МЧЖ дан жами 489 млн. сўм солиқ қарзи ундириш билан боғлиқ 12 та ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочилари томонидан ижро иши қўзғатилиб, қарздорга тегишли барча кўчмас мулклари ҳамда автотранспортларига таъқиқ ўрнатилган ва хатланган, ҳисобрақамларига инкассо топшириқномалари қўйилган.
Шундан сўнг, ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида муқаддам қўйилган инкассо топшириқномасига асосан 489 млн.сўм солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилган ва 12 та ижро ишлари тамомланган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Дилшод Хурсанов
Мажбурий ижро бюроси
Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси