"Nexia" ва "Cobalt" автомобилларига ўрнатилган мултирадарлар йўқотилиши ҳақида хабарлар тарқалди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқда "Nexia" ва "Cobalt" автомобилларига ўрнатилган мултирадарлар йўқотилади” сарлавҳаси билан тарқалган хабар юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, ушбу автоматлаштирилган мобил комплекслар Президентнинг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ босқичма-босқич амалиётга жорий қилиниб келинмоқда.

Мобил комплекслар фиксация қилиш тизимининг техника ва жиҳозлари белгиланган стандарт ва талабларга мувофиқлигини, инсон омилини рад этиб автоматлаштирилган дастурда ишлашини ва фойдаланувдан чиқарилмаслиги маълум қилинди.

"Айрим ижтимоий тармоқ обуначиларидан асослантирилмаган, аниқлик киритилмаган маълумотларни турли ноўрин изоҳлар билан омма эътиборига тарқатмасликни сўраймиз", - дейилади хабарда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.