Баҳодир Жалолов рақибини 1-раундда нокаутга учратиб, проф боксдаги 13-ғалабасини қўлга киритди

Улашиш:

Оғир вазнли номдор боксчимиз Баҳодир Жалолов Америка Қўшма Штатлари Тулса шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида навбатдаги жангини ўтказди.

Топ Ранк промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган кечада унга нигериялик Онориоде Эҳвериеме рақиб бўлди.

8-раунд этиб белгиланган баҳс узоқ давом этмади ва жанг Жалоловнинг 1-раунддаги нокаутли ғалабаси билан якунланди.

Шундай қилиб, Жалоловнинг проф йўналишдаги статистикаси 13-0, 13 нокаутга яхшиланди

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.