Тузни камроқ истеъмол қилинг: шифокорлар огоҳлантирди

Улашиш:

Тузсиз диета юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини 20 фоизга камайтиришга ёрдам беради. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Кёнгпук университети олимлари Британияда ўтказилган тадқиқотдан сўнг маълум қилишди.

Муаллифлар Буюк Британиядаги 500 000 кишининг саломатлик ҳолати ва одатлари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилди. Натижада, улар овқатга туз қўшмаган одамларда артериал фибрилляция ва бошқа юрак касалликлари бошқаларга қараганда 18 фоизга камроқ эканлигини аниқладилар. Вақти-вақти билан тузни истеъмол қиладиганлар учун хавф 15 фоизга кам бўлган.

«Ушбу тадқиқот кунига олти граммдан кўп бўлмаган туз - тахминан бир чой қошиқ истеъмол қилиш тавсиясига амал қилиш барчамизга фойда келтириши мумкинлиги ҳақида фойдали эслатма», деди Британия юрак жамғармаси профессори Жеймс Лейпер.

Артериал фибрилляция  - бу тартибсиз ва ғайритабиий тез юрак уришига олиб келадиган касаллик. Ушбу касалликка чалинган одамлар бош айланиши, нафас қисилиши ва чарчоқдан шикоят қиладилар. Узоқ муддатда улар инсултга чалиниш эҳтимоли беш баравар юқори.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.