Дунё аҳолиси Ер атрофидан ўтувчи кометани кўриши мумкин. Бунақаси 437 йилда бир марта бўлади

Улашиш:

Жорий йилнинг 17 сентябрь кунлари Шимолий ярим шар(экватордан шимолда жойлашган ҳудудлар) аҳолиси ҳар 437 йилда бир марта Ер атрофидан учиб ўтувчи кометани кузатиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Нишимура номли комета бир ой олдин олимлар томонидан аниқланган эди. Олимларнинг қайд этишича, қулай об-ҳаво шароитида осмон жисмини оддий кўз билан кўриш мумкин.

Нишимура кометаси 17 сентябрь куни Ердан 125 миллион километр узоқликда учиб ўтади. Маълумотларга кўра, кейинги сафар кометани 2460 йилда кўриш мумкин.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.