«Йўқолиб қолган» астероид топилди: у Ерга яқинлашмоқда

Улашиш:

Олимлар Ерга потенциал хавфли астероид яқинлашаётганидан огоҳлантирди. Коинот объектига 349507 (2008 QY) номи берилди. NASAнинг Ерга яқин объектлар маркази маълумотларига кўра, унинг диаметри 1,2 км дея баҳоланмоқда.

Aстероид 2023 йил 3 октябрда Ерга секундига 20 километрдан ортиқ тезликда яқинлашади. У билан сайёра орасидаги масофа 6,3 миллион кмни ташкил қилади. Мутахассисларнинг тушунтиришича, Ердан 7,5 миллион км узоқ масофадан ўтувчи жисмлар потенциал хавфли ҳисобланади.

Қизиғи шундаки, бу астероид 1989 йил сентябр ойида кашф этилган. Aммо кейин у 30 йилдан ортиқ вақт давомида олимлар эътиборидан ғойиб бўлди. У фақат 2023 йил февралида яна топилди. 

Aстероид орбитаси Ер орбитаси билан кесишади. Бироқ, мутахассисларнинг фикрига кўра, бу икки объект албатта тўқнашади, деган хулосани бермайди. 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.