1 октябрдан кучга кирадиган «свет» ва газнинг янги тарифлари тасдиқланди

Улашиш:

1 октябрдан кучга кирадиган ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги тарифлари тасдиқланди. Аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз қолган.

Ҳукуматнинг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ыуйидаги юридик шахслар учун тарифлар оширилган:

  • электр энергияси тарифлари ОКМК, НКМК, «Ўзметкомбинат» ва бюджет ташкилотларига 1 кВт соат 1 000 сўм, бошқа ташкилотларга 900 сўм деб белгиланди.
  • табиий газ тарифлари эса ОКМК, НКМК, «Ўзметкомбинат» ва бюджет ташкилотларига 1 куб метр учун 1 800 сўм, бошқа ташкилотлар учун 1 500 сўм бўлиши таклиф этилган.
2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.