Рамзан Қодировнинг аҳволи оғир холатда – Украина разведкаси

Улашиш:

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров сурункали касалликларнинг кучайиши туфайли аҳволи оғир ҳалатда Бу ҳақда Украина Бош разведка бошқармаси  вакили Андрей Юсов маълум қилди.

«Ҳа, бизда ҳақиқатан ҳам ҳарбий жиноятчи Қодировнинг аҳволи оғир экани ва мавжуд касалликлар оғирлашиб, оғир аҳволга тушиб қолгани ҳақида маълумотлар бор», — дейди Юсов.

Юсовнинг қўшимча қилишича, Қодировнинг аҳволи ёмонлиги ҳақидаги миш-мишлар биринчи марта пайдо бўлаётгани йўқ, аммо бу сафар маълумотлар жиддийроқ.

Маълумот учун, Рамзан Қодиров ўтган йил охиридан бери унинг соғлиғи ҳақидаги бу миш-мишларни рад этиб келади. 2022 йилнинг декабрь ойида у мунтазам тиббий кўрикдан ўтаётганини, унда жиддий муаммолар аниқланмаганини маълум қилган эди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.