Жаҳондаги энг хавфли аёл ким экани маълум қилинди

Чоп этиш

AҚШ ва бошқа давлатлар Шимолий Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси мансабдори, етакчи Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжонга паст баҳо бермаслиги керак, деб ёзади Fox News.

Шимолий Корея бўйича эксперт Сун Юн Ли телеканалга айтганидек, бу шахсга ўта жиддий ёндашиш керак.

«Ким Ё Чжон ҳақиқатан ҳам Корея тарихидаги ва балки бутун дунё тарихидаги энг хавфли аёлдир. У нисбатан ёш бўлса-да ( 2023 йил сентябр ойи охирида 36 ёшга тўлади) унга эътиборсиз бўлиш яхшиликка олиб келмайди», деб тушунтирди эксперт.

Унинг қўшимча қилишича, Ким Ё Чжон акаси Ким Чен Ин билан бирга Шимолий Кореянинг ядровий арсеналини бошқариши мумкин. Сонг Юн Ли КХДР етакчисининг синглиси амбицияли, ақлли ва шафқатсиз эканини таъкидлади.

«Ким Ё Чжон ўз мамлакати иерархиясида ўзига хос нуфузли ўринни эгаллайди», — дея хулоса қилди эксперт.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив