Жиззахда масъулиятсиз отага 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 29.11.2010 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Н.Шдан ундирувчи Н.Д фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ўтган даврлар мобайнида қарздор алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб юрганлигининг оқибатида жами 16 млн 682 минг сўм қарздорлик юзага келган. 

Шу сабабли қарздор Н.Шга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг қарорига асосан МЖтКнинг 47-моддаси 4-қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.