Солиқ қарзи тўланмагани учун фермернинг мулки тўлиқ хатланди

Улашиш:

Суднинг тегишли ижро ҳужжатига асосан жавобгар “О” фермер хўжалиги ҳисобидан  солиқ органлари фойдасига 28 миллион сўм қарзни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан бюронинг Ғаллаорол туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорга ўз мажбуриятини бажариши учун ихтиёрий муддат берилган.

Лекин, қарздор ихтиёрий муддат ичида суд қарорини бажариш чорасини кўрмаганлиги учун, ундирув унинг мулки бўлган молхона биноси ва қишлоқ хўжалиги техникалари хатловга олинган.

Ҳозирда улар аукцион савдоларига қўйилиб сотиш чоралари кўрилмоқда.

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.