Солиқ қарзи тўланмагани учун “Lacetti” аукционга қўйилди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 20.06.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан жавобгар М.У.дан Жиззах вилоят солиқ бошқармаси фойдасига 391.618.100 сўм зарарни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорга ўз мажбуриятини бажариши учун ихтиёрий муддат берилган.

Лекин, қарздор ихтиёрий муддат ичида суд қарорини бажариш чорасини кўрмаганлиги учун, ундирув унинг мулки бўлган Lacetti L3 15 G русумли автотранспорт воситасига қаратилган ва автомашина хатловга олинган.

Ҳозирда “Lacetti” автомашинасини аукцион савдога қўйилиб сотиш чоралари кўрилмоқда.

Т.А.Нийматов

Бюронинг Ш.Рашидов туман булими давлат ижрочиси

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.