Мустақиллик байрамига катта чегирмалар: меҳмонхоналар ва музейларга 20% гача чегирма

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан мамлакат бўйлаб ички туризм хизматларига чегирмалар эълон қилинди. Бу тадбирлар аҳолининг туризм имкониятларидан кенг фойдаланишини таъминлаш ва юртимизнинг маданий ҳамда табиий бойликларини яқиндан таништиришга қаратилган.

Расмий маълумотларга кўра, чегирмалар 2025 йил сентябрь ойи давомида амал қилади. Улар туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан жорий этилмоқда.

Жумладан:

  • Меҳмонхоналар, меҳмон уйлари ва хостеллардаги хизмат нархларига 20% гача чегирма;

  • Музейлар, тарихий ёдгорликлар ва маданий мерос объектларига кириш чипталарига арзон нархлар;

  • Айрим экскурсия ва саёҳат хизматларида махсус таклифлар.

Шунингдек, “Вақф” хайрия жамоат фонди ва Маданий мерос агентлиги тасарруфидаги объектларга ҳам чегирмалар қўлланилади. Бу эса фуқароларнинг тарихий ва маданий мерос билан яқиндан танишиш имкониятларини янада кенгайтиради.

Айни вақтда, маҳаллий ҳокимликлар ва туризм соҳаси вакиллари ҳамкорлигида турли маданий-кўнгилочар тадбирлар, ички туризм ярмаркалари ва байрам акциялари ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур чегирмаларнинг асосий мақсади – аҳолининг ички туризмга қизиқишини ошириш ва мамлакатимиздаги туризм инфратузилмасини ривожлантиришдан иборат.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.