Мажбурий ижро бюроси Фориш туман бўлими томонидан алимент ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича 2023 йил ўтган вақти давомида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, МИБ Фориш туман бўлими иш юритувидаги, фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман судининг 31.08.2023 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор М.М.дан ундирувчи Қ.Ш. фойдасига вояга етмаган фарзандини моддий таъминоти учун иш ҳақи ва унга тенглаштирилган барча даромадларининг маълум қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича тарафларга олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида бирга яшамаётган оила бугун 28-сентябрь куни яраштирилди.