Қарздор кредит қарзини тўлашга мажбур бўлди

Улашиш:

Пул зарур бўлганда энг қулай йўл, банкдан кредит олиш бўлса керак. Бироқ, банклар ҳам маълум шартлар асосида кредит ажратади.

Банк билан тузилган шартномада кредит фоизи, тўлов миқдори ва муддати аниқ белгиланиб, тўлов жадвали мижозга берилади. 

Кредит тўловлари белгиланган муддатда тўланиши лозим, акс ҳолда шартнома шартлари бузилган деб топилади ва банк кредитни муддатидан олдин тўлиқ ундириб олиш учун судга даъво аризаси киритиши мумкин. 

Бундай ҳолда кредит олувчи қарзини тўлаши ёкигаровга қўйилган мол-мулкидан айрилиши мумкин.Кредитни қайтаришдаги масъулиятсизлик қўшимча харажат, ташвиш ва муаммолар олиб келиши мумкин.

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг суд қарорларига асосан қарздор Т.К. ҳисобидан ундирувчи ТИФ “Миллийбанк” Жиззах филиали фойдасига кредит қарздорлиги ҳақидаги ижро ишлари мавжуд. 

Мазкур ижро ишлари юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор ҳисобидан 27.7 млн сўм кредит қарздорлиги ундирилиши таъминланди.

 Давлат ижрочиси Б.Жўрабоев

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.