Дипломатлар ўзбекистонлик аёллардан Туркияда консумация билан шуғулланмасликни сўраган, чунки бу ўзбек халқининг урф-одатларига зиддир

Улашиш:

Ўзбекистоннинг Истамбулдаги Бош консулхонаси ўзбекистонлик аёлларга мурожаат чиқариб, Туркияда консумация билан шуғулланмасликни сўраган, чунки бу ўзбек халқининг урф-одатларига зиддир. 

Бу мурожаатнинг сабаби шундаки, ижтимоий тармоқларда Туркия клубларида консуматор вакансиялари бўйича эълонлар сони тобора кўпайиб бормоқда.

Консумация билан шуғулланиш талабга сунъий мотивацияни шакллантиришни назарда тутади, яъни атайин ёлланган ёқимли қизлар тунги клуб, ресторан, караоке ва барлар мижозларини қимматбаҳо спиртли ичимликларни харид қилишга ундашади. Таъкидлаш лозимки, фаолиятнинг ушбу тури дунёнинг бирорта маданий ва диний анъанасида қонуний деб тан олинмаган.

Консулхонанинг маълум қилишича, “Фаолиятнинг ушбу тури билан шуғулланадиганларнинг барчаси маҳаллий полиция томонидан депортация қилинади”. Шунингдек, консулхона бундай рекламани тарқатаётган ва Туркиядаги муассасаларда консумация билан шуғулланаётганлар ҳақида хабар беришни сўраган.

“Консуматор бўлиб ишлаш бизнинг урф-одат, миллий анъана ва динимизга мувофиқ эмас. Ҳуқуқбузарлика аралашиб қолмаслик учун яшаб турган мамлакатнинг қонунчилик талабларига риоя қилиш лозим”, - дейилмоқда тарқатилган хабарда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.