Жиззахда суд раиси ва прокурор маҳкумлар билан учрашди

Улашиш:

Жиззах шаҳрида жойлашган 29-сонли манзил колониясида Ўзбекистон Республикасининг “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг раиси, прокурор, колония ходимлари ҳамда маҳкум ва маҳкумалар иштирок этишди.

Кун тартибидаги Қонуннинг мазмун моҳияти юзасидан суд раиси томонидан миллий қонунчилигимизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда судлар томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш ваколати берилаётгани, тарафларнинг хоҳишига кўра, суд қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) берилиши, ушбу муддат ўтгандан сўнг кассация тартибида шикоят (протест) келтирилиши мумкинлиги, бу тартиб тарафларнинг суд қарорлари устидан шикоят (протест) келтириш ҳуқуқи орқали одил судловга эришиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилиши, апелляция ёки кассация инстанциясининг қарори устидан шикоят (протест) бериш масаласида янги институт – суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Очиқ мулоқот якунида маҳкум ва маҳкумаларнинг мавзуга оид қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.