"Ўзбекнефтгаз" компанияси АИ-80 бензин нархи 1 ноябрдан бошлаб кўтарилмаслигини маълум қилган. Шу билан бирга, компания фақат ўз ёқилғи қуйиш шохобчалари учун жавобгардир, хусусий ёқилғи қуйиш шохобчалари нархларида эса қандай ўзгариш бўлишини 1 ноябрдан кейин билиб оламиз.
Эслатиб ўтамизки, 13 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси товар-хом-ашё биржасида биржа савдолари орқали АИ-80 бензинини сотиб олиш учун лимит жорий этилган. Бозор иштирокчиларининг фикрича, ушбу қарор нархларнинг ошиши ва маҳсулот танқислигига олиб келиши мумкин.
Шу муносабат биланн ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан бошлаб энг кўп талаб қилинадиган АИ-80 бензинининг нархи ошиши ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади.
"Ўзбекнефтгаз" компанияси ушбу хабарлар асоссиз эканлигини таъкидлаб, компаниянинг ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархи бир хил бўлиб қолишини таъкидлаган.
Аммо, агар ҳукумат ёндашуви ўзгармаса, яъни кунига 10 тонна лимит сақланиб қолса ва биржада таклиф ҳажми оширилмаса - кўплаб хусусий ёқилғи қуйиш шохобчалари бензинсиз қолади, натижада "Ўзбекнефтгаз" шохобачаларида навбатлар юзага келиб, бензин сотиб олишга муваффақ бўлган хусусий сектор вакиллари унинг нархини аниқ оширадилар.