Ғаллаоролда сув ходими ишга қайта тикланди

Улашиш:

Ижро ҳужжатлари ичида ўзгача бир ижро ишлари мавжудки, бу ҳақ- ҳуқуқи поймол бўлган маълум йўналишдаги мутахассисларнинг ўз   ишидан ноқонуний бўшатилишидир. 

Гап яқинда даромад келтириб турган касбидан айрилган сув ходими  ҳақида боради… 

Меҳнат кодексининг 111-моддаси 1-қисмига кўра, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ходим иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишга тикланиши лозимлиги белгилаб қўйилган. 

Мазкур талаб асосида Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими талабномаси асосида ундирувчи Шерзод Вафоевни “Жиззахсувтаъминоти” МЧЖ Ғаллаорол филиалининг 148-К-сонли буйруғига кўра ходим ишга тикланган. Шунингдек, унинг ишсиз юрган даври учун 12 миллион сўм иш ҳақи ва 6 миллион сўм маънавий зарар пуллари ундирилиши таъминланди.  

Бу далилни келтиришдан мақсад шуки, ҳар бир иш берувчи меҳнат қонунчилигини чуқур билиши ва унга қатъий амал қилиши зарур. Шундагина ходимларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинади, кўнгилсиз ҳолатлар юз бермайди.

 

 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.