Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2023 йил 26 октябрдан бошлаб фуқароликка ариза қабул қилиш тўхтатилганини билдирган. Бу янги қонун ҳужжатлари қабул қилингандан кейин тартибни ўзгартириш зарурати билан боғлиқдир.
Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш (фуқароликнинг мавжудлигини/йўқлигини текшириш тўғрисидаги сўровлардан ташқари) "Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида"янги қонун кучга кириши муносабати билан тўхтатилган. Жараён фуқаролик масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом қабул қилингандан сўнг қайта тикланади, бу Низом кейинги иш тартибини белгилайди.
Россия Федерациясининг фуқаролиги тўғрисидаги янги қонун Россия паспортини олиш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритади. Қонун лойиҳаси 19 сентябрда Давлат Думаси томонидан қабул қилинган ва 22 сентябрда Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланган.
Асосий янгиликлар қуйидаги жиҳатларга тегишли:
Россия федерацияси фуқаролигига даъвогарларга қўйиладиган талаблар
Россия федерацияси ҳудудида камида беш йил доимий яшаш, рус тилини билиш ва зарур ҳужжатларни тақдим этишдан ташқари, Россия фуқароси бўлишни истаган чет элликлар Россия тарихи ва Россия қонунчилиги ҳақидаги билимларни тасдиқлашлари керак.
Бунинг учун улар махсус имтиҳон топширишлари керак. Ушбу талаб соддалаштирилган тартибда фуқароликни олган шахсларга тааллуқли эмас.
Россия Федерацияси фуқаролигини олишнинг соддалаштирилган тартиби
Қонун Россия фуқаролигини соддалаштирилган схема бўйича, бошқа фуқароликдан воз кечмасдан ва яшаш муддатига риоя қилмасдан олиши мумкин бўлган шахслар тоифаларини кенгайтиради.
Буларга қуйидагилар киради:
собиқ СССР фуқаролари ва уларнинг фарзандлари
Россияда шу давлат фуқаролигига эга яқин қариндошлари бўлганлар
чет элда яшовчи ватандошларни Россия Федерациясига кўчиришга кўмаклашиш бўйича давлат дастури иштирокчилари
ота-онаси, болалари, бобоси, бувиси ёки набираси доимий равишда Россия империяси ёки СССРга тегишли ҳудудда (Россия давлат чегарасида) яшаган шахслар.
Фуқаролик аризаларини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш
Қонун фуқароликни бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қиладиган барча идоралар учун ягона муддатларни белгилайди.
Масалан, Ички ишлар идоралари аризани уч ой ичида, дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасалари – олти ой ичида, Россия Федерацияси президенти – бир йил ичида кўриб чиқиши керак.