Қуёшнинг фаоллиги кескин ортиши кутиляпти. Бу нега хавфли?

Улашиш:

NOAA (National Oceanic and Atmospheric Administration)нинг Космик об-ҳавони башорат қилиш маркази мутахассисларининг фикрига кўра, Қуёш ўзининг жорий фаоллик циклининг чўққисига 2024 йилда эришади. Бу ҳақда Space.com сайтида маълум қилинди.

Қайта кўриб чиқилган прогноз 2024 йил январ ва октябр ойлари орасида «қуёш максимуми» деб номланувчи қуёш циклининг 25 чўққисини белгилайди. Чўққи эртароқ бошланади, кучлироқ бўлади ва 2019 йилда башорат қилинганидан узоқроқ давом этади.

Қуёш цикли - тахминан 11 йиллик қуёш фаоллиги даври бўлиб, у магнит майдонга боғлиқ бўлиб, сиртдаги қуёш доғларининг частотаси ва интенсивлигининг ўзгариши билан тавсифланади. Қуёш максимуми қачон содир бўлиши ҳақидаги башоратлар қуёш доғлари сони, замонавий статистик маълумотлар ва қуёш динамосининг моделлари - юлдузнинг магнит майдонини ҳосил қилувчи Қуёш ичидаги иссиқ ионланган газлар оқими ҳақидаги узоқ муддатли тарихий маълумотларга асосланади.

Қуёш фаоллиги прогнозлари муҳим аҳамиятга эга, чунки плазма чақнашлари натижасида юзага келган геомагнит бўронлари электр тармоқларига, GPS сигналларига таъсир қилиши, сунъий йўлдошларни орбитадан чиқариб юбориши ва авиакомпания ходимлари ва астронавтлар учун радиациявий хавф туғдириши мумкин.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.