Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 15.12.2014 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Х.У.дан ундирувчи Ш.Қ фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Ўтган даврлар мобайнида қарздор алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб юрганлигининг оқибатида жами 6 млн 721 минг сўм қарздорлик юзага келган.
Шу сабабли қарздор Х.У.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг қарорига асосан МЖтКнинг 47-моддаси 4-қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.