Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати машиналари қизил рангли бўлади. Видео

Улашиш:

Куни кеча ижтимоий тармоқларда қизил рангга бўялган Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) машиналарини акс этган видеолар тарқалди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбамиз берган хабарга кўра, бу фейк эмас. Ҳозирда биринчи намуналар синовдан ўтказилмоқда, унинг натижалари бўйича Ўзбекистондаги барча машиналарни қизил рангга бўялиши мумкин экан. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

photo_2023-11-06_11-02-24.jpg

Айни пайтда янги рангдаги автомобиллар синови Самарқандда ўтказилмоқда. Улар қанча давом этиши ҳозирча номаълум.

Таъкидлаш лозимки, қизил полиция машиналаридан Янги Зеландия, Австралия, шунингдек Лондон ва Киевда фойдаланилади.

photo_2023-11-06_11-02-23 (2).jpg

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.