Xiaomi ва Samsung: Uzum Market Ўзбекистондаги энг машҳур смартфонлар рейтингини тузди

Улашиш:

Uzum Market миллий маркетплейсида мамлакатнинг 72 та шаҳрига бир кун ичида етказиб бериладиган 600 мингдан ортиқ ноёб товарлар тақдим этилган бўлиб, платформада катта савдо 21 ноябргача давом этади.

Xiaomi ва Samsung: Uzum Market Ўзбекистондаги энг машҳур смартфонлар рейтингини тузди

11.11 савдосида бир сутка ичида ўзбекистонликлар Uzum Market миллий маркетплейсида 1500 дан ортиқ смартфонга буюртма беришди. Янги гаджетлар Тошкент, Навоий ва Самарқанд аҳолиси томонидан фаол харид қилинди.

Uzum Market мутахассислари мамлакат аҳолисининг танловини таҳлил қилиб, энг машҳур қурилмалар рейтингини туздилар. Ўзбекистон аҳолиси орасида энг машҳур ‎Xiaomi Redmi Note 12 смартфонлари бўлиб, Samsung Galaxy А14 иккинчи ўринни эгаллади ва етакчи учликни тежамкор Infinix якунлади.

Платформада катта савдо 21 ноябргача давом этади. Жами Uzum Market миллий маркетплейсида мамлакатнинг 72 та шаҳрига бир кун ичида етказиб бериладиган 600 мингдан ортиқ ноёб товарлар тақдим этилган.

 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.