Instagram’да постлар тартибини ўзгартириш имкони пайдо бўлади

Улашиш:

Instagram фойдаланувчилари учун кутилган янги функция жорий этилмоқда — эндиликда профилдаги постларни хоҳлаган тартибда жойлаштириш мумкин бўлади. Бу ҳақда технологик янгиликларга ихтисослашган “Rozetked” сайти хабар берди.

Янги функция “drag-and-drop” усулида ишлайди — яъни постларни чап-сўлга суриб, уларни қайта тартиблаш мумкин бўлади. Бунинг учун “Профилни таҳрирлаш” тугмаси орқали “Постларни созлаш” функцияси ёқилади.

Функция Instagram’нинг Anyway номли янги ташаббуси доирасида тақдим этилмоқда. Лойиҳа мақсади — ижодий фаолиятдан завқ олишни тиклаш ва “идеал контент” босимини камайтириш.

Бундан ташқари, яқин кунларда яна бир янги имконият — Spotify’да тингланаётган мусиқани Instagram’да эслатма сифатида улашиш функцияси ҳам жорий этилади. Мусиқа реал вақтда янгиланиб боради, фойдаланувчилар эса ҳавола орқали трекни тўғридан тўғри тинглай олади.

Meta компаниясига кўра, ушбу янгиланишлар Instagram’ни фойдаланувчи эҳтиёжларига мослаштириш ва платформани янада интерактив қилишга хизмат қилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.