Ўзбекистон йил бошидан буён қарийб 300 миллион долларлик мева-сабзавотни экспорт қилган

Улашиш:

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 298,5 миллион долларга мева ва сабзавотларни экспорт қилган.  

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республика тўрт ой ичида 514,8 минг тонна мева ва сабзавот экспорт қилган. Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг тегишли даврига нисбатан 43,3 фоизга ошган.

2024 йил январь-апрель ойларида мева ва сабзавотлар экспортининг улуши умумий экспорт ҳажмининг 3,5 фоизини ташкил этган.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг асосий бозорлари Россия (26,3%), Покистон (24,2%), Қозоғистон (13%) ва Хитой (9,3%) ҳисобланажи.

Эслатиб ўтамизки, ҳукумат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини қимматроқ бозорларга йўналтиришни режалаштирмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.