Жаҳонда энг кўп автомобил экспорт қилувчи давлат ўзгарди

Улашиш:

Хитой енгил автомобил ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси маълумотларига кўра, мамлакатнинг автомобил экспорти 2023 йилда рекорд даражадаги 5,26 миллион донага етди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Бу хорижга автомобил етказиб бериш бўйича анъанавий етакчи Япониянинг натижасидан қарийб 1 миллионга кўп, дея қайд этади нашр.

Ўсишнинг асосий омили Россиядаги талаб бўлди, бу ерда хитойлик автомобил ишлаб чиқарувчилари экспортни 2022 йилга нисбатан камида 5 баравар ошириб, 800 минг донага етказди. Улар санкциялар ва геосиёсий кескинликлар шароитида Ғарб рақобатчиларининг кетиши натижасида бўшатилган жойни тўлдиришди.

«Ўтган йили Chery Хитойдан энг йирик автомобил экспортчиси бўлиб, хорижга 900 мингдан ортиқ автомобил жўнатди. Бу Tesla ёки BYDдан кўпроқ», — дейди Хитой уюшмаси бош котиби Cуи Донгшу.

Chery`дан ташқари, Geely, Great Wall ва бошқа брендлар Россияда сотувни кучайтирди. Бироқ, Донгшунинг таъкидлашича, бундай тез ўсиш давом этиши даргумон, чунки талаб катта даражада қондирилмоқда ва омборлардаги захиралар ўсиб бормоқда.

Умуман олганда, Хитойда енгил ва тижорат автомобиллари савдоси 2023 йилда 25,5 миллион донагача ўсди, бу янги рекорддир.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.