Солиқ қарзи мажбурий ундирилмоқда

Улашиш:

Маълумки, солиқ қарзларини белгиланган муддатларда тўламаган солиқ тўловчига нисбатан солиқ органлари, мажбурий ундиришнинг қуйидаги чораларини қўллашга ҳақли:

  1. солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан солиқ қарзини сўзсиз ундириш (СКнинг 63-моддаси);
  2. ундирувни солиқ тўловчига унинг дебиторларидан ўтказилиши лозим бўлган суммаларга қаратиш (СКнинг 64-моддаси;
  3. ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш (СКнинг 65-моддаси).
     
     Суд қарорига асосан муддатида тўланмаган қарзлар эса Мажбурий ижро бюросига  ўтказилади.

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг суд қарорларига асосан қарздор Ш.С. ҳисобидан ундирувчи Жиззах шаҳар   солиқ инспекцияси фойдасига 8.5 млн сўм солиқ қарздорлиги ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд. 

Мазкур ижро ишлари юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган атвотранспорт воситаси хатланаётган вақтда, қарздор томонидан қарздорлик тўлиқ қоплаб берилди.

            Д.Абдусаломов Давлат ижрочиси

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.