Электрдан қарздорликни судга қадар тўласа ҳам бўлар эди

Улашиш:

Фойдаланилган электр тўловидан бўйин товлаётган истеъмолчилардан қарздорлик ундиришга доир суд қарорлари ижросини таъминлаш борасида Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан муайян ишлар қилинмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор А.Х. ҳисобидан ундирувчи Жиззах ҳудудий электр тармоқлари ОАЖ фойдасига 11 млн сўм қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик тўлиқ амалда  дархол ундирилиши таъминланди.  

Х.Ахунджанова Давлат ижрочиси 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.