Тошкент тарихидаги қора саҳифа. 2009 йил 13 ноябрда сквердаги дарахтларни кесиш бошланган эди

Улашиш:

Тошкентда 2009 йил 13 ноябрь куни чиндан ҳам ваҳший ҳаракатлар содир бўлганди, ўшанда амалдорлар сквердаги чинорларни кесишга қарор қилишгани барчанинг ёдида. Дарахтлар узоқ вақт, деярли бир ҳафта давомида кесилиб, ушбу даҳшатли ҳаракатни тўхтатишга уринган тошкентликларнинг воқеа жойига яқинлашишига йўл қўйилмади. Энг ёмони шундаки, айнан шу воқеа пойтахтнинг яшил қопламини йўқ қилишни бошлаб берди ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Бундан ташқари, бу даҳшатли қарор нима учун қабул қилинганлигини ва бу учун ким жавоб бериши лозимлиги номаълумлигича қолмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

2009 йил 13 ноябрь жума куни тошкентликлар учун қайғули сана бўлиб, шу куни сквердаги дарахтлар кесила бошланди. Шаҳарликлар орасида ваҳима ва умидсизлик ҳукм сурарди, одамлар нима қилишни билмас эди. Шафқатсиз кесиш бир неча кун давом этди, фожиа содир бўлган жойда бўлган тошкентликлар чинорнинг кесилган жойлари бошқа дарахтлар сингари оқ эмас, балки қон каби қизил эканлигини кўришган. Бу жуда даҳшатли таассурот қолдирган эди.

Вахшиёна кесиш сабаблари ҳозиргача номаълум, ўша пайтда шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари анонимлик шарти билан жимгина бармоқларини юқорига кўтариб, Ўзбекистон биринчи президентининг қарорига ишора қилишган.

images-2021-uzbekistan-vo-vsem-vinovaty-mutanty-koroedy-9.jpg

Кўпчилик ёзганидек, сквердаги дарахтлар ёши бир асрга тенг эмас эди, чунки скверда дастлаб қайрағочлар экилган. 1935 йилда сквер ичидан машиналар қатнаган ва 40-йилларнинг охирида Сталин ҳайкали ўрнатилганда у яна транспорт учун ёпилган ва собиқ йўллар бўйлаб хиёбонлар қурилган ва чинорлар экилган. Яъни, кесилган дарахтлар эллик ёшда эди, аммо бу ҳолат уларнинг   қийматини асло ҳам пасайтирмайди. Сквер ёнида эса ҳақиқатан ҳам 120 ёшда бўлган чинорлар ўсган.

Энг ёмони, чинорларнинг скверда жазосиз ўлдирилиши уларни бутун шаҳар бўйлаб кесилишига, шу жумладан энг қадимги дарахтларни ҳам йўқ қилишга олиб келди. Аввал сквер ёнида, кейин бутун Тошкентда дарахтларга ҳужумлар бошлаб юборилди. Газета корпуси ёнидаги улкан чинор кесиб ташланди, гарчи унда кўп йиллар давомида давлат томонидан ҳимоя қилинади, деган ёзувга илинган бўлсада. Мустақиллик кўчаси бошидаги Бродвейда ва банк яқинида асрлик чинорлар йўқ қилинди, кейин шаҳар бўйлаб, кўчаларда ва ҳовлиларда дарахтлар арра остига олинди. 2016 йилда Муқимий кўчасини реконструкция қилишда Октепадан Пионер кўчасигача ўнлаб улкан чинорлар кесиб ташланди.

Тошкентликлар қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишди, турли органларга мурожаат қилишди, бироқ ҳеч қандай натижа бўлмади. Камдан-кам ҳолатлар бўлганки, фуқаролар дарахтлар ёнида туриб, ўтинчиларнинг келишига йўл қўймаганлар. Шаҳарда бу қинғир ишлар ортида мебел мафияси тургани ва   у қандайдир катта хўжайинга тегишли эканлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган.

images-2021-uzbekistan-vo-vsem-vinovaty-mutanty-koroedy-8.jpg

Эълон қилинган мораторийга қарамай, кесиш ҳали ҳам давом этмоқда. Бундан ташқари, тўсиқлар билан ўралган ва дарахтлар ўсган жойлар мавжуд, уларда нима бўлаётганини ҳеч ким билмайди. Агар Чилонзорнинг учинчи мавзесида бўлгани каби яшил майдонларни кузатадиган фаоллар бўлмаса, ундаги дарахтлар ҳам йўқолиши мумкин. Масалан, Халқлар дўстлиги саройи ва Magik City боғи ўртасида қарағайли катта майдон панжара билан ўралган ва у ерда нима бўлаётгани номаълум.

Шунингдек, ҳокимлик томонидан узоқ вақтдан бери ваъда қилинган дарахтларни хатлов қилинишини кутмоқдамиз, бунга волонтёрлар ҳам ёрдам бериши мумкин. Бироқ, ваъда ваъдалигича қолмоқда...

Яна бир қайғули ҳолат бор. Кўпинча автомобил эгалари дарахтларни кесиш учун буюртмачи бўлишмоқда. Улар нафақат ўзларининг транспорт воситалари учун ҳовлиларни бетонлаштиришган, балки дарахтлар йиқилиб тушишидан қўрқиб, уларни афсусланмасдан кесиб ташламоқда.

Метро қурилишда иштирок этган тошкентликлардан бирининг хотираларини келтирмоқчи эдик. Ўтган асрнинг 70-йилларида метро қурувчилар Шароф Рашидовнинг ёнига боришган. Дарвоқе, бугун, еттинчи ноябрь куни бу шахснинг туғилганига 106 йил тўлди. Улар скверда очиқ шахта кераклиги ва бунинг учун бир нечта дарахтларни кесиш лозимлигини айтишган. Бунга жавобан Шароф Рашидов: "Сиз уларни экканингиз йўқ ва кесишга ҳам ҳаққингиз йўқ , шахтасиз чиқиш йўлини қидиринг", -деб айтган экан.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.