Жиззах Хитойдан нима олиб келмоқчи: Янги заводлар, технологиялар ва минглаб иш ўринлари
Жиззах вилояти делегациясининг Хитойга 17–24 май кунларига белгиланган ташрифи нафақат вилоят, балки мамлакат иқтисодий ҳаётида муҳим воқеликка айланмоқда. Хўш, бу сафардан оддий жиззахликка нима фойда? Биз фақат "расмий суратлар"ни кўряпмизми ёки жараён ортида вилоятнинг кейинги 10 йиллик тақдири ҳал бўляптими?..