Мирзиёев учун томоша ёки яшин тезлигидаги қурилиш хроникаси. Президент ташрифидан сўнг бир неча кун ўтгач, кафе ва дўконлар ёпилган. Видео

Улашиш:

Ўтган ҳафтанинг якунида Тошкентнинг Яшнабод туманида   қизиқ манзарани кузатиш мумкин эди – юзлаб ишчилар метро эстадакаси остида нималарнидир қуриш ва ясаш билан машғул   эди. Кейинчалик маълум бўлишича, шанба куни бу ерга президент ташрифи кутилаётгани боис, зудлик билан кафе ва дўконлар    ишга туширилаётган экан. 

Бироқ, ташрифдан сўнг манзара аянчли тус олди - барча дўконлар ва кафе ёпилиб, мебель ва маҳсулотлар олиб кетилган. Бу жойнинг тақдири нима бўлишини тахмин қилиш мумкин холос. 

Блогер Ферузхон Ёқубхўжаевнинг маълум қилишича, 16 ноябрга ўтар кеча Тошкентнинг Яшнабод туманидаги ер усти метро линияси остида ноодатий фаоллик кузатилган. 

17 ноябрда эса мазкур “ажойиб, пухта ўйланган, сифатли, қулай ва мутлақо арзон лойиҳа”нинг тантанали тақдимоти бўлиб ўтган. Маҳаллий ТВ орқали эфирга узатилган репортажларда айтилишича, “дўконлар тўлақонли ишлаб, у ерда савдо авж олмоқда” экан.

Аммо, 18 ноябрдан 19 ноябрга ўтар кечаси моллар олиб чиқила бошланган, 21 ноябрда эса савдо бутунлай тўхтаб қолган: жовонларда маҳсулотлар кўринмайди, қаҳвахонада эса хизмат кўрсатиш тўхтаган.

“Ушбу ажойиб Савдо марказининг тақдирини кузатиб, вақти-вақти билан   у ҳақдаги янгиликларни айтиб борамиз.   Балким ўша дўконларга тушишга, қаҳва ичишга борарсиз”, - дея якунламоқда Ферузхон.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.