Жиззах вилоятидаги барча "Метан заправка"ларга чеклов ўрнатилмоқда

Улашиш:

Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари ва ҳайдовчилар!  Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектлари (мактаб, боғча, шифохона ва бошқалар)га етказиб бериш чоралари кўрилмоқда. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоятдаги мавжуд  автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаларига табиий газни етказиб бериш жорий йилнинг 7-декабрь кунидан бошлаб, тунги соат 00:00дан кундузги 15:00га қадар этиб белгиланди.

Ҳайдовчилардан автоуловларига газ тўлдириш заруриятини шу вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз.

АГТКШлар фаолиятидаги ўзгаришлар кузатилса “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали матбуор хизмати   томонидан қўшимча маълумотлар берилади.    

“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.