Маст ҳолатда машина бошқарган шахсдан жарима ундирилди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах туманлараро бўлими томонидан жорий йил бошидан ижро иши юритишининг соддалаштирилган тартибда 65633 нафар қарздордан 25,2 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилди.

Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг 31.10.2023 йилдаги Ш.Б. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-кисмига асосан 8,25 млн. сўм миқдорида жарима жазоси тайинланиб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган.

Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро ҳужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижасида қарздор Ш.Б. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди. 

Жамшид Мусурмонов 

Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро 

бўлими давлат ижрочиси 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.