4-сектор: Сайёр қабуллар - халқ билан мулоқотнинг самарали ечими

Улашиш:

Халқ билан мулоқот қилиш йўналишида секторларнинг ўзига хос тажрибаси мавжуд. Айниқса бу мулоқот сайёр қабул шаклида сектор раҳбари аҳоли яшаш манзилларида ўтказилаётгани билан аҳамиятлидир. Бугун вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Ташпулатовнинг навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.

Бахмал туманининг Узунбулоқ МФЙда бўлиб ўтган сайёр қабул аввалида ҳудудда жойлашган 47-мактабда таълим жараёнлари билан танишилди. 2023 йилда ўтказилган “Ташаббусли бюджет” танловида мактаб жамоаси синфхоналарини жиҳозлаш, компьютер ва ўқув ускуналари харид қилиш лойиҳасида энг кўп 17 мингта овоз тўплашга муваффақ бўлди. Натижада педагогик жамоага  1 млрд. 150 млн сўм маблағ ажратилиб, барча зарур ўқув жиҳозлари келтириб ўрнатилди. Синфхоналари эса овозли кузатув камералари  билан таъминланди.

Маҳаллада жойлашган ўртақишлоқлик ижтимоий ҳимояга мухтож 86 ёшли Хидирбой ота Элмуродов оиласи холидан хабар олинди. Бир неча йилдан бери тўшакка михланиб қолган отахоннинг мурожаати қабул қилиниб, рафиқасига даволаниш учун ордер олиб берилиши ваъда қилинди. Хонадон вакиллари озиқ-овқат махсулотлари топширилди.

43-мактаб биносида Узунбулоқ ҳамда Маданият МФЙ аҳолисининг сайёр қабулида ичимлик суви, электр энергияси, йўлларни шағаллаштириш, таълим кредити олишда кўмаклашиш, уй-жойининг кадастр ҳужжатини расмийлаштириш билан боғлиқ 15 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди. УШбу мурожаатларнинг аксарияти юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, қолгани тегишли тартибда назоратга олиниб, масъулларга ижро этиш учун муддатлар белгилаб берилди.

Эслатиб ўтамиз йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқларга кўра фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ойлиги доирасида сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган режага асосан вилоят 4-сектор раҳбарияти вилоятимизнинг олис ҳудудларида шундай сайёр қабулларни ўтказиши режалаштирилган.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.