Ўзбекистон Ғазо секторидаги урушни тўхтатишга яна овоз берди

Улашиш:

Ўзбекистон 153 давлатлар қаторида БМТ Бош Ассамблеясининг Фаластин-Исроил тўқнашуви зонасидаги тўқнашувни дарҳол тўхтатиш тўғрисидаги резолюциясини қўллаб-қувватлади.  

Резолюция ташаббускорлари Миср ва Мавритания ҳужжат фақат гуманитар эканлигини бир неча бор таъкидлашган. Резолюциянинг асосий мазмуни - гаровга олинганларни озод қилиш ва инсонпарварлик сабабларига кўра Ғазо секторида дарҳол тўқнашувни тўхтатиш режимини ўрнатишдир. 

Сешанба куни кечқурун БМТ бош Ассамблеяси кўпчилик овоз билан резолюция қабул қилган. Уни 193 та давлатдан 153 таси, шу жумладан Ўзбекистон, Марказий Осиё минтақасидаги бошқа мамлакатлар, Россия, Хитой, Бразилия ва БАА қўллаб-қувватлашган. 10 мамлакат, шу жумладан Исроил ва АҚШ қарши чиққан. 23та давлат бетараф қолган.

БМТ Бош Ассамблеясининг резолюциялари бажарилиши учун мажбурий кучга эга эмас.

Эслатиб ўтамизки, октябрь ойида Ўзбекистон ТИВ Ғазо секторидаги “Ал-аҳли” касалхонасига ҳаво ҳужумини 800 дан ортиқ одамнинг ўлимига олиб келган даҳшатли зўравонлик ҳаракати деб атади. Вафот этганларнинг аксарияти аёллар ва болалар бўлган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.