Йилнинг энг яхши актёри номи эълон қилинди

Чоп этиш

The Last of Us ( «Бизлардан биримиз») филми юлдузи Педро Паскал IMDb талқинига кўра йилнинг энг яхши актёри деб топилди.

Рейтинг кино таҳлили сайтида эълон қилинди.

Иккинчи ўринни Дисней+ ишлаган «Асока» мини сериалида ўйнаган актриса Мэри Элизабет Уинстэд эгаллади. Учинчи ўринда «Малласоч» филмида Мэрилин Монро ролини ижро этган актриса Ана де Армас турибди.

Тўртинчи ўринда Женни Ортега, бешинчи ўринда Белла Рэмси жойлашди. Кучли ўнликка, шунингдек, Маргот Робби, Ребекка Фергюсон, Кети Сакхоффлар ҳам кирган.

Ўтган йили Ана де Армас худди шундай рейтингда биринчи ўринни эгаллаган эди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив