Тўхтакўл ГЭС сувининг икки баравар кўпроқ чиқарилиши Ўзбекистондаги аҳоли пунктларини сув босишига олиб келиши мумкин

Улашиш:

Қирғизистондаги Тўхтакўл ГЭС об-ҳаво совуши ва электр энергияга бўлган эҳтиёжнинг ошиши туфайли сув чиқарилишини кўпайтирган, бу эса Норин ва Сирдарё дарёларидаги сатҳнинг ошишига сабаб бўлган. Натижада қирғоқ ҳудудларини сув босишига олиб келиши мумкин.  

Ўзгидромет эксперти Эркин Абдулахатовнинг сўзларига кўра, Қирғизистондаги энг йирик Тўхтакўл ГЭС орқали электр энергияси ишлаб чиқаришнинг кўпайиши 15 декабрь куни сониясига 800 куб метр сув чиқарилишини олиб келган. Бу аввалги 10 кундан икки баравар кўп. Натижада Ўзбекистон ҳудудидан оқиб ўтадиган Норин дарёси ва кейинчалик Сирдарёда сув сатҳи кўтарилган.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мутахассислар билан биргаликда Уйчи туманидаги Норин дарёси ҳудудини кўздан кечирган, қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сув тошқинига қарши чоралар кўришни буюрган. Муаммоларни тезкор ҳал қилиш учун махсус штаб ташкил этилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳавонинг исиши биланоқ, сув   чиқарилиши аввалги кўрсаткичларга қайтади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.