Янги йил арафасида Сурхондарёда бодом гуллаган. Фермерлар хавотирда

Улашиш:

Иссиқлик ва қуёшли об-ҳаво туфайли Сурхондарё вилоятидаги Бойсунда бодом дарахтлари гуллаган.  

Бироқ, қишда бодомнинг уйғониши яқинлашиб келаётган совуқ туфайли меваларнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун фермерлар ва боғбонлар дарахтларнинг эрта уйғонишини олдини олиш ва уларни совуқдан ҳимоя қилиш чораларини кўришмоқда.

Хусусан, мутахассислар кузда ва февраль ойида тупроққа оҳак қўшишни маслаҳат беришади, бу эса ер ва   дарахтнинг қуёш томонидан иситилишини камайтиради, шунинг учун дарахт кейинроқ уйғонади ва совуқдан нобуд бўлиш хавфи пасаяди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.