Ўзини ўзи банд қилиш қандай амалга оширилади?

Улашиш:

Савол: ўзини ўзи банд қилиш қандай амалга оширилади?

«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни 35-37-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарори,  Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарори ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолиятини тартибга солади.

Ўзини ўзи банд қилган шахс махсус мобил илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёхуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда рўйхатдан ўтиши мумкин.

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошириш даври пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлинган пайтдан эътиборан ёшга доир пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олиш даври, меҳнат фаолияти бу даврда ўзини ўзи банд қилиш тартибида амалда бажарилганлиги ёки бажарилмаганлигидан қатъи назар, пенсияни тайинлаш учун меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.

Маҳаллий меҳнат органлари ўзини ўзи банд қилган шахсларга имтиёзли микрокредитлар ажратиш учун тижорат банкларига тавсиялар беради.

Савол: менинг иш стажим 1997 йилдан бошланган. 2023 йилда март ойида штат қисқариши натижасида ишдан бўшадим. Ҳозирда Пенсия жамғармаси томонидан 2010-2023 йиллар учун фойдаланилмаган меҳнат таътилига компенсация тўлаб беришди. Лекин 1997-2009 йиллар учун «тўлашга асос йўқ» важ билан тўлашмаяпти. Фуқаролик суди эса компенсация миқдорини ҳисоблатиб, кейин ариза беришим мумкинлигини айтмоқда. Қашқадарё вилояти пенсия жамғармаси эса ҳисоблаб беришдан бўйин товламоқда. Маслаҳатингиз керак...

МК 234-моддаси 1-қисмига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.

Демак, эътибор беринг, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган, масалан, 10 ёки 15 йиллик бўладими, ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланиши шарт.

МК 560-моддасига кўра, ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан 6 ой ичида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.