Ўзбекистонда 2030 йилга бориб тез ёрдам транспортининг ярмини электромобилларга алмаштириш режалаштирилган

Улашиш:

Ўзбекистонда маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар муҳокама қилинган. Хусусан, тез ёрдамга электромобилларни жорий қилиш, бепул дори-дармонлар, тиббий суғурта ва туманлардаги МРТлар масалалари кўриб чиқилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Президентнинг "Аҳоли саломатлиги – 2030" миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокамаси якунланган. Фуқароларнинг соғлиғини яхшилаш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар қаторидан Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, республикада тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий этиш, аҳолини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш ўрин олган.

Шундай қилиб, ҳужжатга кўра, 980 та тиббиёт муассасаларини босқичма-босқич таъмирлаш, биринчи бўғин барча оилавий шифокорлар кабинетлари, поликлиникалар ва шифохоналарни ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш режалаштирилган.

Йирик шаҳар ва туманларнинг марказий поликлиникаларида давлат-хусусий шериклик ёки ижара асосида МРТ ва МСКТ орқали текшириш марказлари ташкил этилади.

Оналар ва болалар ўлимини камайтириш, шунингдек соғлом болаликни таъминлаш учун аҳолига бепул дорилар бериш режалаштирилган: янги туғилган чақалоқлар учун мультивитамин препаратлари, болалар учун антигельминт дорилар ва йод, фертил ёшидаги аёллар учун фолий ва темир кислотасини бериш кўда тутилган.

Қарор лойиҳасида республикада тиббий суғуртани жорий этиш жадвали ҳам мавжуд. 2024 йилда тиббий суғурта Тошкент ва Қорақалпоғистонда пайдо бўлади, 2025 йилда тиббий суғурта тизими Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларига, 2026 йилда Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Хоразм ва Тошкент вилоятларига татбиқ этилади.

Бундан ташқари, ҳужжатга асосан 2030 йилга қадар барча тез ёрдам машиналарининг ярмини электромобиллар билан алмаштириш назарда тутилган. Ушбу мақсадлар учун 1400 та электромобиллар сотиб олиш режалаштирилган, улардан 120 таси шу йилнинг ўзида харид қилинади.

Қарор лойиҳаси ўтган йилнинг декабр ойи ўрталаридан 2024 йил 2 январгача муҳокама қилинган. Ҳозирча у тасдиқлангани йўқ.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.