Сенатор Транспорт вазирига жамоат транспорти фаолиятидаги камчиликлар тўғрисида сўров юборган

Улашиш:

Жамоатчилик узоқ вақтдан буён норози бўлган жамоат транспорти фаолияти Сенатни ҳам ташвишга солмоқда.  

Ҳаракатланиш жадвалига риоя қилмаслик, жиҳозланмаган бекатлар, давлат хизматчилари, кекса фуқаролар ва ногиронлиги бўлган одамларнинг норозилиги, ўз вақтида ишга етиб боролмаслик, баъзи ҳайдовчиларнинг маданияти пастлиги ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик каби масалалар ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилинмоқда ва расмий ташкилотларга мурожаатларнинг кўпайишига олиб келган.

Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Фарҳод Боқиевнинг транспорт вазирига берган сенаторлик сўровида бу ва бошқа камчиликлар ҳақида айтилган.

Боқиевнинг таъкидлашича, 2023 йилда аҳолидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Федерациясига 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Президент қарорига зид   равишда, автопарклар автобсуларда кунлик маблағ йиғиш режасидан бутунлай воз кечмаган. Шаҳарлараро транспорт билан боғлиқ муаммолар давом этмоқда, тезюрар поездларга чипталарни сотиб олиш масалалари очиқ қолган. Тасдиқланган намунавий лойиҳа бўйича автобус бекатларини реконструкция қилиш ишлари ҳанузгача бошланмаган. Тадбиркорлар томонидан реклама ташкил этиш ва банкоматларга хизмат кўрсатиш учун Тошкентдаги бекатлардан фойдаланиш масаласи долзарблигича қолмоқда.

Сенатор Транспорт вазиридан 15 кун муддатда соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар, аҳолини жамоат транспорти билан таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар ва муаммоли масалаларни ҳал этиш режаларини тақдим этишни сўрамоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.