Президент ҳудудларга 1200 та автобус ва электробусларни етказиб беришни ва темир йўл транспорти орқали ташиш ҳажмини пандемиядан олдинги даражага етказишни буюрган

Улашиш:

Шавкат Мирзиёев бу йил вилоятларга 1200та автобус ва электробусларини етказиб бериш, шунингдек, темир йўл ташиш ҳажмини пандемиядан олдинги даражагача тиклаш вазифасини қўйган.  

Президент матбуот-котиби Шерзод Асадовнинг сўзларига кўра, бугунги йиғилишда Шавкат Мирзиёев ҳудудларга   топширилиши режалаштирилган автобусларнинг барчаси ҳам етказиб берилмаганлигини танқид қилган. У жорий йилда вилоятларга жамоат транспорти учун 1200та автобус ва электробусларни етказиб беришни буюрган.

Шунингдек, давлат раҳбари пандемия даврида темир йўл қатнови икки баравар камайганини таъкидлаган. Шу сабабли, одамлар чет элга автомобиль ёки автобусда боришга мажбур. Унинг таъкидлашича, қишда йўлларда жуда   кўп нохуш ҳолатлар учраб турмоқда.

Президент хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориш ва темир йўл орқали ташиш ҳажмини пандемиядан олдинги даражага етказишни топширган.

Транспорт вазирлиги тизимида халқаро транспорт учун 167 та автобус мавжуд, аммо давлат транспорт корхоналари хусусий сектор ва яқин хорижий мамлакатлар ташувчилари билан рақобатлаша олмайди. Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари халқаро автобус қатнови соҳасида рақобатни ривожлантириш учун хусусий шерикларни жалб этиш зарурлигини таъкидлаган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.