“Ором бозори”да солиқ ходимлари тадбиркорлар муаммоларини ўрганишди

Улашиш:

Мамлакатимизда яширин иқтисодиёт кўламини аниқлаш ва қисқартириш бўйича кўплаб ислоҳотлар амалга оширилиб, ушбу долзарб муаммога қарши кураш олиб борилмоқда. 

Жиззах вилояти солиқ бошқармаси Жиззах шаҳрида жойлашган “Эски шаҳар буюм бозори” масъулияти чекланган жамиятга қарашли савдо нуқтаси, халқ тили билан айтганда “Ором бозори”да ўрганиш ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида жами 465 та савдо дўкони мавжудлиги аниқланиб, тадбиркорларга онлайн-назорат касса машинасидан фойдаланиб мижозларга QR-код ва фискал белгили чек тақдим этилиши тушунтирилди. Сабаби охирги пайтлар мазкур тизим самарали ташкил қилинган бўлса ҳам кўп ҳолларда бунга риоя қилинмаётгани айтиб ўтилди. 

Шунингдек, Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тақдим этилган тезкор маълумотга кўра бир кунда ўртача 224 миллион сўм савдо тушумлари назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилинади.

Маълумотларга кўра, мазкур савдо дўконларида жами 465 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритади. Уларнинг 47 нафари юридик шахслар ва 418 нафари якка тартибдаги тадбиркор.

Айни пайтда 465 та савдо дўконида 460 нафар фуқаро қонуний фаолият кўрсатаётган бўлса, хатлов давомида жами 5 нафар фуқаро норасмий ишлаётгани аниқланган. Ҳозирда айрим ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган тадбиркорлар фаолиятини легаллаштириш борасида ишлар олиб борилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.