Меtа компанияси инвесторларни Марк Цукерберг ўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Улашиш:

Меtа компанияси инвесторларни Марк Цукербергнинг жанг санъатига бўлган иштиёқи жиддий жароҳатлар ёки ўлимга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Цукерберг жанг санъатига бўлган муҳаббати сабабли компания хавф остида бўлиши мумкин. Бу миллиардер жангда маълум жароҳатлар олиб, бир оз муддат ишламай қолган тақдирда юз беради.

Жаноб Цукерберг ва бошқарувнинг бошқа аъзолари жиддий жароҳатлар ва ўлим хавфини туғдирадиган жанговар спортлар, экстремал спорт ва рекреацион авиация каби турли хил хавфли машғулотларда қатнашадилар. Агар жаноб Цукерберг бирон-бир сабабга кўра йўқ бўлиб қолса, фаолиятимизга жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин”, — дейилади Меtа огоҳлантиришида.

Меtа бошлиғи аралаш жанг санъатлари билан тобора кўпроқ шуғулланиб, ўз боғида “октагон” қурган ва собиқ мутахассислар билан машғулот ўтказиб туради.

АҚШда рўйхатга олинган компаниялар ўзларини суд жараёнларидан ҳимоя қилиш учун инвесторларга турли “хавф омилларини” ошкор қилишлари шарт. Тегишли огоҳлантириш Цукерберг Билл Гейтсни ортда қолдириб, дунёнинг тўртинчи энг бой одамига айлангани фонида эълон қилинди.

Цукербергнинг соф бойлиги 166 миллиард доллардан ошди, чунки Меtа акциялари ажойиб молиявий натижалардан кейин 21 фоизга ўсди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.